АсосийСиёсат

Ўзбекистонда хонадонлар томининг камида 50 фоизини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда

Шунингдек, 2 йил ичида 3 мингга яқин кичик гидроэлектростанциялар қуриш кўзда тутилган.

'Ўзбекистонда хонадонлар томининг камида 50 фоизини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев "Атроф-муҳитни асраш" ва "яшил иқтисодиёт" йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов йиғилишда президент қандай топшириқлар бергани ҳақида айтиб ўтди. 

"Бугун президентимиз ҳузурида бўлиб ўтган селектор мажлисида 2025 йил давомида давлат дастури доирасида бажариладиган ишлар бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Жумладан, яшил энергия улушини ошириш, яшил энергияни барча тармоқларда, барча соҳаларда хонадонларгача жорий қилиш, буни максимал равишда қўллаб қувватлаш, тармоққа улаш ва аҳоли томонидан ортиқча ишлаб чиқарилган энергияни сотиб олиш таъкидланди. Бу учун механизмлар, режалар нафақат ишлаб чиқариш, балки буни аниқ манзилли маҳаллабай ишни ташкил қилган ҳолда жорий қилиш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди", — деди вазир.

Жумладан, 3,5 минг мегаватт янги генерация қувватларига қўшимча равишда 1 минг мегаватт энергетика қувватларини яратилади. 2 йил ичида 3 мингга яқин кичик гидроэлектростанциялар қуриш, аҳоли ва хўжалик субъектларини камида 50 фоиз томларини қуёш панеллари билан қоплаш бўйича кўрсатмалар ва дастур ишлаб чиқариш топширилган.

Бундан ташқари, вазирнинг таъкидлашича истеъмол қилинаётган электр энергия, табиий газ ва бошқа иссиқлик манбаларини тежаш, жумладан, бинолардаги энергосамарадорлик ресурслардан умумий фойдаланиш бўйича дастур киритиш топшириғи берилган.

"Дастурда энергия самараси паст бўлган корхоналарни модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини жорий қилишга алоҳида эътибор қилиш кераклиги таъкидланди", — дейди вазир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини модернизация қилиш концепцияси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:06

    Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини модернизация қилиш концепцияси билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Фарғона халқаро аэропортини ривожлантириш бўйича тақдимотни кўриб чиқди.

    'Президент Фарғонадаги IT-паркнинг шарт-шароитлари  билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:20

    Президент Фарғонадаги IT-паркнинг шарт-шароитлари билан танишди

    Эслатиб ўтамиз, ушбу мажмуа давлат раҳбарининг 2024 йил август ойидаги ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида барпо этилган.

    'Хоразмда “Урганч-1” насос станциясини модернизация қилиш масаласи кўтарилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 02:56

    Хоразмда “Урганч-1” насос станциясини модернизация қилиш масаласи кўтарилди

    Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташрифи доирасида вилоят ва туманлар раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

    'Марғилонда Бурҳониддин Марғиноний мажмуаси очилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 02:51

    Марғилонда Бурҳониддин Марғиноний мажмуаси очилди

    Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, мажмуа Фарғона водийси маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

    'Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Соҳибқирон Амир Темурга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади'ning rasmi

    Сиёсат 27.04.2026 14:21

    Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Соҳибқирон Амир Темурга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади

    Лондонда бўлиб ўтаётган ушбу форум эса Темурийлар меросининг замонавий дунёда ҳам халқлар, давлатлар ва илмий жамоаларни бирлаштиришда муҳим ўрин тутаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

    'Президент Қувасойдаги керамогранит заводи фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 27.04.2026 10:13

    Президент Қувасойдаги керамогранит заводи фаолияти билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев Қувасой шаҳридаги Crown Ceramic қўшма корхонасида керамогранит плиталар ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.