АсосийДунё

Лукашенко Украинага Беларус армиясини тинчликпарвар куч сифатида юборишни таклиф қилди

"Фақат Минск икки томон ўртасида нормал муносабатларни таъминлай олади"— Лукашенко

'Лукашенко Украинага Беларус армиясини тинчликпарвар куч сифатида юборишни таклиф қилди'ning rasmi

Беларус президенти Александр Лукашенко Украинага Беларус армиясини тинчликпарвар контингент сифатида юбориш ташаббусини илгари сурди. Унинг таъкидлашича, минтақага ғарб давлатларининг ҳарбий кучлари киритилишини Россия президенти Владимир Путин қўллаб-қувватламайди.

"Фақат Минск икки томон ўртасида нормал муносабатларни таъминлай олади", — деди Лукашенко. Шу билан бирга, у 70 минг беларус ҳарбийсини Украинага юбориш режаси йўқлигини ва буни истамаслигини маълум қилди.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун можаро якунлангандан кейин камида 200 минг тинчликпарвар ҳарбий зарур бўлишини айтган эди.

Украинага Ғарб қўшинларини юбориш бўйича биринчи таклиф ўтган йилнинг феврал ойида Франция президенти Эммануел Макрон томонидан билдирилган эди. Бу баёнот ортидан Европа давлатлари ҳарбий амалиётлар тўхтатилган тақдирда ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида бундай чора имкониятини муҳокама қила бошлади. Кейинчалик маълум бўлишича, Европа Иттифоқи давлатлари Россия билан уруш тўхтатилган ёки музлатилган тақдирда Украинага ҳарбий контингент юбориш бўйича аниқ музокаралар олиб бормоқда. Бундай миссиянинг минимал сони 40 минг аскар бўлиши мумкин ва у Германия, Буюк Британия, Франция, Италия ва Польша каби бештадан саккизтагача мамлакат қўшинларига асосланади. Шу билан бирга, Европа хавфсизлик хизматлари Украинани Россия тажовузи такрорланишидан ҳимоя қилиш учун 100 минг аскар керак бўлади, деб ҳисобламоқда.

                                     Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар