Uzbekistan Airways бортида ажойиб воқеа содир бўлди.Парвоз давомида йўловчилардан бири туғруқ бошланган.
Вазиятни баҳолаб, экипаж бригадаси бошқарувчиси овозли эълон орқали самолётдаги шифокорларни ёрдамга чақирган.
Йўловчилар орасидаги шифокор-акушер ва жарроҳ ёрдамида йўловчи ўғил фарзандини дунёга келтирган. Шу муносабат билан экипаж Исландиянинг Кефлавик шаҳридаги захира аэродромига мажбурий қўнган.
Самолёт муваффақиятли қўнганидан сўнг, тиббиёт ходимлари бортга кўтарилиб, зарур ёрдам кўрсатишгпн. Она ва чақалоқ маҳаллий клиникага етказилган.