АсосийЖамият

Бухорода Cobalt ЙПХ ходимини уриб юборди

Йўл транспорт ҳодисаси юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Бухорода Cobalt ЙПХ ходимини уриб юборди'ning rasmi

Бухоро вилояти Жондор туманида Cobalt русумли автомобиль йўл-патруль хизмати ходимини уриб юборди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов муносабат билдирди.

Унинг айтишича, ЙПХ ходими билан боғлиқ содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

"Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", дейди Шамсутдинов.

    Бошқа янгиликлар