Статистика агентлиги Ўзбекистон Республикасида никоҳланувчи аёлларнинг ёши бўйича тақсимланишини эълон қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида, республика бўйича 271 776 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Қайд этилган никоҳларни аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши фоиз кўрсаткичида:
20 ёшгача – 37,7%
20-30 ёш – 53,9%
31-40 ёш – 6,5%
41 ёш ва катталар – 1,9%.ни ташкил этади