АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Биринчи Президент таваллуд кунига бағишланган тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

'Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги жам бўлди.

Бу эл-юртга хизмат унутилмаслиги, ҳамиша эъзозланишидан далолат. Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан Биринчи Президентимизнинг хотираси абадийлаштирилди, у киши таваллуд топган 30 январь ҳар йили нишонланадиган бўлди. Тошкентда илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Самарқандга ташрифлар чоғида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди.

Бу кейинги авлодлар учун ҳам ибрат ва намунадир. Маросимда ана шундай эҳтиром ва бирдамлик намоён бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, фазилатлари ёдга олинди.

Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Маълумот учун: Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январь куни Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. У мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси, мамлакатни 1989 йилдан 2016 йилга қадар бошқарган. 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталик сабаб вафот этган. 

    Бошқа янгиликлар