Бугун, 30 январь куни соат 13:30 атрофида Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲга Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган йўловчи ташувчи автобуснинг ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган автомобиль йўлларини тозалаш учун мўлжалланган махсус транспорт воситасининг орқасидан келиб урилиши сабаб бўлган.
Ушбу ЙТҲ натижасида автобус ҳайдовчиси, йўловчилари ҳамда махсустранс ҳайдовчисига жиддий тан жароҳати етмаган. Фақатгина 3 нафар фуқарога биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда тегишли идоралар томонидан тўлиқ назоратга олинган ва Шароф Рашидов ИИБ томонидан дастлабки тергов суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.