АсосийСиёсат

Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Алмашинувдан сўнг маҳкумларнинг барчаси ўз ватанида жазо муддатини ўташда давом этади.

'Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади'ning rasmi

Қирғизистон ва Ўзбекистон судланган фуқароларни бир-бирларига топширади. Қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди, дея хабар қилмоқда Қирғистон ОАВлари. 

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Қирғизистоннинг 42 нафар фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазони ўтамоқда.

Эндиликда алмашинувдан сўнг, бу фуқароларнинг барчаси ўз ватанида жазо муддатини ўташда давом этади.


    Бошқа янгиликлар