АсосийДунё

Испаниядаги ҳарбий заводда портлаш содир бўлди

Портлаш сабаб 2 та ёнғин юз берган.

'Испаниядаги ҳарбий заводда портлаш содир бўлди'ning rasmi

Ҳодиса Rheinmetall Expal Munitions компаниясига тегишли заводда юз берган. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. 

Бу корхона артиллерия снарядлари, миномёт снарядлари, ўртача калибрли ўқ-дорилар ҳамда ракета двигателларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Заводдаги портлаш иккита ёнғинга сабаб бўлди: улардан бири тахминан 1000 квадрат метр, иккинчиси эса 2000 квадрат метр ҳудудни қамраб олган. Ҳодиса оқибатида олти киши жароҳатланди.

    Бошқа янгиликлар