АсосийЖамият

АҚШ Конгресси, Пентагон ҳамда Италия DeepSeek’дан фойдаланишни тақиқлади

Хавфли кибержиноятчилар DeepSeek’дан зарарли дастурларни тарқатиш ва қурилмаларни зарарлантириш учун фойдаланмоқда.

'АҚШ Конгресси, Пентагон ҳамда Италия DeepSeek’дан фойдаланишни тақиқлади'ning rasmi

АҚШ Конгресси ўз ходимларини DeepSeek'дан фойдаланмаслик ҳақида огоҳлантирилмоқда. Бу – Америка сунъий интеллект бозорини ларзага солаётган хитойлик янги чат-ботдир, деб хабар беради Axios.

Конгресс сунъий интеллект технологиясининг тезкор ривожланиши туфайли юзага келаётган хавфсизлик ва маъмурий муаммоларни ҳал қилишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Қонунчилик палатасининг бош маъмурий ходими томонидан Конгресс офисларига юборилган огоҳлантиришда шундай дейилади: "Ҳозирда DeepSeek раҳбарият томонидан кўриб чиқилмоқда ва ундан расман Палата иш фаолиятида фойдаланиш учун рухсат берилмаган."

Огоҳлантиришда таъкидланишича, "хавфли кибержиноятчилар DeepSeek’дан зарарли дастурларни тарқатиш ва қурилмаларни зарарлантириш учун фойдаланмоқда."

"Бу хавфларни камайтириш мақсадида Палата DeepSeek’нинг барча расмий қурилмалардаги функцияларини чеклаш бўйича хавфсизлик чораларини кўрди," – дейилади огоҳлантиришда.

Конгресс ўз ходимларига сунъий интеллект маҳсулотларидан фойдаланишини чеклашни илк бор амалга ошираётгани йўқ. Бироқ, аввалги чекловлар асосан Америкадаги компанияларга тааллуқли бўлган. Масалан, 2023 йилда офислар ChatGPT’дан фойдаланиши чекланган, уларга фақат OpenAI’нинг тўловли версиясидан айрим вазифалар учун фойдаланишга рухсат берилган.

Шунингдек, 2023 йил апрел ойида Конгресс маъмурияти ходимларига Microsoft Copilot’дан фойдаланиш тақиқланганини эълон қилган. Бироқ Microsoft Axios’га маълум қилишича, у ҳукумат фойдаланиши учун мўлжалланган махсус воситалар тўпламини ишлаб чиқмоқда ва уларнинг тасдиқланишидан умидвор.

Умуман олганда DeepSeek’нинг АҚШдаги машҳурлиги турли идора ва доираларда хавфсизлик бўйича хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Масалан, бир неча кун олдин АҚШ Мудофаа вазирлиги - Пентагон ходимлари ҳам DeepSeek чат-ботидан бемалол фойдаланаётган эди. Мудофаа идораси ходимлари хитойлик серверга уланган, деб хабар берди расмий манба.

АҚШ Мудофаа вазирлиги ходимлари камида икки кун давомида DeepSeek'нинг янги сунъий интеллект чат-ботига кириш учун хизмат компьютерларини хитойлик серверларга улаган, деб маълум қилди масалага таниш бўлган мудофаа вазирлиги расмийси.

Пентагоннинг ахборот технологиялари тармоқлари учун масъул бўлган Мудофаа ахборот тизимлари агентлиги сешанба куни кечқурун хитойлик стартапнинг веб-сайтига киришни блоклаш тўғрисида қарор қабул қилган. 

Нафақат АҚШда, балки дунёнинг бошқа чеккаларида ҳам DeepSeek чат-ботига хавотир ҳамда шубҳа билан қаралмоқда. Жумладан, Италия регулятори ҳам DeepSeek’ни шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш сабабли блоклади.

Италиянинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органи – Garante пайшанба куни DeepSeek сунъий интеллект моделини блоклаганини эълон қилди. Сабаб сифатида унинг шахсий маълумотлардан фойдаланишига доир аниқ маълумотлар йўқлиги кўрсатилган.

Чоршанба куни DeepSeek Италиядаги Apple ва Google дастур дўконларида кириш имконияти йўқолган. Бу қарор Garante томонидан DeepSeek'нинг шахсий маълумотлардан фойдаланиш усуллари ҳақида ахборот сўралганидан бир кун кейин қабул қилинган.

Регулятор DeepSeek'дан қуйидаги маълумотларни талаб қилган:

  Қандай шахсий маълумотлар йиғилмоқда?

  Бу маълумотлар қайси манбалардан олинмоқда?

  Уларни йиғиш мақсади ва ҳуқуқий асоси нима?

  Ушбу маълумотлар Хитойда сақланадими?

Garante'нинг маълум қилишича, DeepSeek'ка хизмат кўрсатувчи хитойлик компаниялар тақдим этган маълумотлар етарли деб топилмаган. Шунинг учун чат-ботни Италия ҳудудида блоклаш ҳақидаги қарор дарҳол кучга кирган ва расмий тергов бошланган.

Маълумки, Хитой стартапи ўтган ҳафтада янги сунъий интеллект ёрдамчисини ишга туширган бўлиб, у рақобатчиларга қараганда камроқ маълумот сарфлайди ва арзонроқ хизмат таклиф қилади. Ушбу ёрдамчи жорий ҳафтада Apple App Store'да америкалик рақиби ChatGPT'дан кўпроқ юклаб олинган, бу эса технологик акциялар бозорида сармоядорлар орасида хавотир уйғотган.

                            Абулфайз Сайидасқаров

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:04

    “E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади

    Яйловлар 49 йилгача ижарага берилади.

    'Ўзбекистон битта қўмита тугатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:58

    Ўзбекистон битта қўмита тугатилади

    Президент Фармони қабул қилинди .

    'Картошка нархи қачон тушади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:12

    Картошка нархи қачон тушади?

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу бўйича ахборот берди.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет пасайишдан сўнг яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:00

    Долларнинг расмий курси кетма-кет пасайишдан сўнг яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Парламентлараро иттиффоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:13

    Парламентлараро иттиффоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади

    Ушбу нуфузли анжуман Марказий Осиёда илк бор ўтказилади.