"Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-34-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
- 2025 йилда гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;
- 2025 йилда парранда гўшти ва парранда тухуми етиштириш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;
- 2025 йилда ҳудудларда паррандачилик кооперацияси тизими асосида аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари;
- 2025 йилда парранда маҳсулотларини экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари.
2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан Давлат бюджетига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини ҳар ойнинг 25 санасигача қайтариш тартиби жорий этилади.
Паррандачиликнинг гўшт ва тухум йўналишида кооперация тизими асосида 1 миллион аҳолини иш билан таъминлаш бўйича “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади.
Наслчилик корхоналари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилади.