АсосийЖамият

Ўзбекистонда 4 кун ичида жиноят оламига алоқадор бўлган 418 нафар шахс ушланди

ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

'Ўзбекистонда 4 кун ичида жиноят оламига алоқадор бўлган 418 нафар шахс ушланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари мамлакатимиз миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида жами 946 та махсус тадбирлар ўтказилган.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахслар қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. 399 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинди. 109 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. 

536 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 402 нафари расмий огоҳлантирилди. 

Шунингдек, тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан 80 та қурол ўқ-дорилари билан, 30 кг 337 гр гиёҳвандлик воситалари, 4 минг 521 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 186 дона тиғ, 22 дона бита ва 17 дона кастетлар олинди. 

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Озарбайжон ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:47

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

    Бу икки мамлакат фуқароларига чет эл паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради.

    'Алишер Қодиров ўзини ҳақоратлаётганлар устидан арз қилмоқчи'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:22

    Алишер Қодиров ўзини ҳақоратлаётганлар устидан арз қилмоқчи

    Депутатнинг газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатмасликка чақириғи кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди.

    'Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:02

    Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

    Солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилади.

    '“E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:04

    “E-yaylov” электрон платформаси ишга туширилади

    Яйловлар 49 йилгача ижарага берилади.

    'Ўзбекистонда битта қўмита тугатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:58

    Ўзбекистонда битта қўмита тугатилади

    Бу ҳақда Президент Фармони қабул қилинди .

    'Тошкентда бир йилда 87,6 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:26

    Тошкентда бир йилда 87,6 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

    69,1 гектар ер майдонларидаги 1 957 та қонунбузилиш ҳолат юзасидан судларга даъво аризалари киритилган.