АсосийЖамият

Қашқадарёда эркак профилактика инспекторини пичоқлади

Инспектор оилавий жанжални тўхтатмоқчи бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан профилактика инспекторини пичоқлаган эркакка жиноят иши очилган.

'Қашқадарёда эркак профилактика инспекторини пичоқлади'ning rasmi

Ходим қўлига пичоқ олиб, аёли ва фарзандини ўлдирмоқчи бўлган эркакни бу ишидан қайтармоқчи бўлган. Аммо эркак ходимни пичоқлаган.

Маълум қилинишича, Қамаши туманидаги ҳодиса эр ва хотир ўртасидаги жанжалдан бошланган. Аёл эр билан яшамаслигини билдириб, ўз уйига кетмоқчи бўлган. Аммо, эр бунга қаршилик қилиб, жанжал чиқарган ва ўз фарзандини қўлига олиб, агар аёли кетиб қолса, ўзини ва фарзандини ўлдиришини айтган.

Аёл эса ИИОга қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраган. Воқеа жойига бир нечта профилактика инспекторлари келиб, эркакнинг қўлидаги пичоқни олиб қўйишга ҳаракат қилаётганида эркак ходимлардан бирининг бел қисмига пичоқ санчиб олган. Ходим тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

"Ҳозир соғлигим яхши, шифокорлар ёрдам кўрсатди", - дейди жароҳатланган ходим.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қамаши тумани прокуратурасига юборилган.

Шунингдек, Бош прокуратура хабарига кўра, эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. 

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мадинадан Фарғонага учаётган самолёт шошилинч равишда Туркманистонга қўнди'ning rasmi

    Жамият 01.02.2025 20:14

    Мадинадан Фарғонага учаётган самолёт шошилинч равишда Туркманистонга қўнди

    Баъзи манбаларга кўра, самолёт двигателларидан бирида муаммо пайдо бўлган.

    'Тошкентда 27 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt автобус бекатига бориб урилди'ning rasmi

    Жамият 01.02.2025 16:31

    '2 вилоятда чиқинди хизмати учун тўлов тарифи белгиланди'ning rasmi

    Жамият 01.02.2025 09:08

    2 вилоятда чиқинди хизмати учун тўлов тарифи белгиланди

    Тошкент ва Сурхондарё вилоятида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди.

    'Бугун ҳарорат 7 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият 01.02.2025 08:23

    Бугун ҳарорат 7 даражагача кўтарилади

    "Ўзгидромет" 1 февраль кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Ўзбекистон ва Озарбайжон ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Жамият 31.01.2025 20:47

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

    Бу икки мамлакат фуқароларига чет эл паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради.

    'Ўзбекистонда 4 кун ичида жиноят оламига алоқадор бўлган 418 нафар шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 31.01.2025 20:33

    Ўзбекистонда 4 кун ичида жиноят оламига алоқадор бўлган 418 нафар шахс ушланди

    ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.