Қозоғистон Мусулмонлари идораси мамлакатда Рамазон ойининг бошланиш санасини маълум қилди. Унга кўра, 2025 йилги Рамазон ойи 1 март, шанба кунидан бошланади.
Шунингдек, қадр кечаси эса 26-27 март оралиғига тўғри келади. Рамазон ҳайити эса 30 март куни нишонланади. Мамлакат Мусулмонлари идораси маълумотига кўра, бу йилги Қурбон ҳайити 6-8 июнь кунлари давом этади.
"Ҳижрий ойларнинг бошланиши халқаро астрономик тадқиқот марказлари маълумотларига асосланади. Фатво мутахассислари диний байрамларнинг аниқ саналари янги ой муносабати билан бир кунга юқорига ёки пастга силжиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда", - дейилади хабарда.