АсосийДунё

Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди

Ҳозирда у тегишли органларга топширилган.

'Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди'ning rasmi

Суриядаги хавфсизлик кучлари Башар Асаднинг қариндоши, бригада генерали бўлган Атеф Нажибни ҳибсга олди, дея ёзмоқда zamon.uz

“Атеф Нажиб мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асаднинг она томондан амакиваччаси”, – деди Латакия вилояти умумий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Мустафо Канифати.

“Латакия провинциясидаги умумий хавфсизлик бошқармаси операцияси давомида ҳарбийлар ёрдамида Дераадаги сиёсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган бригадир Атеф Нажиб ҳибсга олинган”, – дея унинг сўзларини келтиради "Ал Ватан" газетаси.

Канифатининг таъкидлашича, Нажиб “Сурия халқига қарши жиноятлар” содир этган, шунинг учун тегишли органларга топширилган ва у жавобгарликка тортилади.

    Бошқа янгиликлар