АсосийЖамият

Мадинадан Фарғонага учаётган самолёт шошилинч равишда Туркманистонга қўнди

Баъзи манбаларга кўра, самолёт двигателларидан бирида муаммо пайдо бўлган.

'Мадинадан Фарғонага учаётган самолёт шошилинч равишда Туркманистонга қўнди'ning rasmi

1 февраль куни Мадинадан Фарғонага учаётган Centrum-Air авиакомпанияси самолёти Туркманистонга шошилинч қўнди. Бу ҳақда “Flightradar” хабар берди.

Қайд этилишича, C6-3336 рейси Мадинадан Фарғонага учган. Эрон чегарасини кесиб ўтган самолёт Туркманистон осмонида йўналишидан чиқиб кетган ва самолёт Туркманистоннинг Марв шаҳридаги муқобил аэропортга йўналтирилган. Самолёт аэропорт атрофида айланиб, Тошкент вақти билан 09:08 да қўнган.

Баъзи манбаларга кўра, самолёт двигателларидан бирида муаммолар бўлган.

Авиакомпаниянинг расмий саҳифаларида уларнинг парвози билан боғлиқ ҳодиса ҳақида изоҳ берилмаган.

Ушбу самолёт ҳали ҳам Туркманистонда муаллақ турибди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пенсия тайинлашда чет элда ишлаган даврини иш стажига олиш тартиби қандай?'ning rasmi

    Жамият 12.03.2025 21:12

    'Парижда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди'ning rasmi

    Жамият 12.03.2025 20:26

    Парижда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

    Сўнг давлатимиз раҳбари олий даражада музокара ўтказиш учун Франция Президентининг қароргоҳи - Елисей саройига йўл олди.

    'Самарқанддан учган Россия самолёти носозлик туфайли аэропортга қайтди'ning rasmi

    Жамият 12.03.2025 19:54

    'Ўзбекистон аҳолиси бир асрда қанчага кўпайди?'ning rasmi

    Жамият 12.03.2025 13:36

    Ўзбекистон аҳолиси бир асрда қанчага кўпайди?

    1920 йил 4,4 млн кишини, жорий йил 1 январь ҳолатида 37,5 млн кишини ташкил этмоқда.

    'Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

    Жамият 12.03.2025 10:12

    Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди

    3 нафар шахс хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган.

    'Қибрайда психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик”лар ушланди'ning rasmi

    Жамият 12.03.2025 09:59

    Қибрайда психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик”лар ушланди

    Йигитлар кузатув давомида ППХ ходимларидан қочишга уринган.