АсосийЖамият

Бухорода аёл тузламадан заҳарланиб вафот этди

Аёл 2 йиллик помидор консервасини истеъмол қилган бўлган.

'Бухорода аёл тузламадан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

1 февраль куни Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2 йиллик помидор консервасини истеъмол қилган аёл вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига 11 январь куни бир оиладан 4 нафар шахс соғлигидаги ёмон ўзгаришлар сабаб мурожаат қилиб келган. 

Ушбу фуқаролардан олинган текширув натижаларига кўра, улар ботулизм касаллигига чалингани аниқланган. 

“Уларга вилоятнинг малакали мутахассислари томонидан мунтазам равишда керакли амалий ёрдам кўрсатилган”, дейилади хабарда. 

Даво муолажаларидан сўнг, оиланинг 3 нафар аъзоси соғлиғида ижобий ўзгаришлар юз берган ва мутахассислар томонидан уйларига кетишига рухсат берилган. 

Бироқ бемор И.Ш.да тузламадан кўпроқ истеъмол қилгани, касаллик аломатлари оғир кечиши оқибатида кўрсатилган реанимацион чора-тадбирларга қарамасдан биологик ўлим ҳолати содир бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ТИВ ўзбекларни ҳақоратлаган шахс видеосига муносабат билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:45

    Ўзбекистон ТИВ ўзбекларни ҳақоратлаган шахс видеосига муносабат билдирди

    Ижтимоий тармоқларда Россия фуқароси деб тахмин қилинган шахснинг ўзбекларга нисбатан шовинистик ва очиқ ҳақоратомуз баёнотлари акс этган видео тарқалди.

    '"Ғишткўприк" пости 5 февралдан бошлаб 4 ойга ёпилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:24

    "Ғишткўприк" пости 5 февралдан бошлаб 4 ойга ёпилади

    Чеклов сабаби мазкур постдаги қурилиш ва реконструкция ишларини якунлаш.

    'Бугун айрим жойларга туман тушиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:43

    Бугун айрим жойларга туман тушиши мумкин

    2 февраль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Мадинадан Фарғонага учаётган самолёт шошилинч равишда Туркманистонга қўнди'ning rasmi

    Жамият 01.02.2025 20:14

    Мадинадан Фарғонага учаётган самолёт шошилинч равишда Туркманистонга қўнди

    Баъзи манбаларга кўра, самолёт двигателларидан бирида муаммо пайдо бўлган.

    'Тошкентда 27 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt автобус бекатига бориб урилди'ning rasmi

    Жамият 01.02.2025 16:31

    'Қашқадарёда эркак профилактика инспекторини пичоқлади'ning rasmi

    Жамият 01.02.2025 11:33

    Қашқадарёда эркак профилактика инспекторини пичоқлади

    Инспектор оилавий жанжални тўхтатмоқчи бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан профилактика инспекторини пичоқлаган эркакка жиноят иши очилган.