Ёш саблячиларимизнинг Жаҳон кубоги босқичларидаги муваффақиятли иштироки давом этади.
Тбилиси шаҳри (Грузия)да кечаётган қизлар ўртасидаги беллашувларда терма жамоамиз аъзоси Самира Шокирова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Сабля бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги Тбилиси, Грузия:
1-ўрин - Самира Шокирова
2-ўрин - Мариэлла Виале (Италия)
3-ўрин - Жанет Коваш (Венгрия)
3-ўрин - Александра Михайлова (Нейтрал спортчи).