АсосийДунё

Суриянинг янги тайинланган президенти Саудия Арабистонига сафар қилди

Мазкур ташриф Суриянинг минтақавий ва халқаро мавқеини тиклаш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

'Суриянинг янги тайинланган президенти Саудия Арабистонига сафар қилди'ning rasmi

Сурия президенти Аҳмад Аш-Шараъа 2025 йил 2 февраль куни Саудия Арабистонига давлат ташрифи буюрди. Бу янги президентнинг хорижга илк Саудия Арабистонига қилинган биринчи ташқари сафар бўлиб, у ерда у Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашув ўтказди.

Мазкур ташриф Суриянинг минтақавий ва халқаро мавқеини тиклаш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. 2011 йилда бошланган фуқаролик урушидан кейин Сурия кўпчилик араб давлатлари томонидан изоляцияга учраган эди.

Муҳаммад бин Салмон ва Аш-Шараъа расмий учрашувда минтақавий хавфсизлик, иқтисодий хамкорлик ва инсоний ёрдам масалаларини муҳокама қилишди. Икки томон ҳам Суриядаги гуманитар инқирозни тугатиш ва барқарорликка эришиш учун ҳамкорликда ишлашнинг аҳамиятини таъкидлашди.

Бу учрашув Суриянинг араб дунёсига қайтишининг белгиси ҳисобланади. Саудия Арабистонининг расмий вакиллари бу сафарни "минтақадаги барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам" деб баҳоламоқда. 

Сурия президентининг Саудия Арабистонига сафари минтақанинг сиёсий ва иқтисодий мавқесининг ўзгараётганининг ифодасидир. Бу ташриф келажакда икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг янада ривожланишига замин бўлиши айтилмоқда.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон: Ҳормуз бўғози фақат хавфсиз шароитда очилади'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 17:22

    Эрон: Ҳормуз бўғози фақат хавфсиз шароитда очилади

    Эрон томони таъкидлашича, минтақадаги ҳар қандай беқарорлик ёки ҳарбий хатарлар сақланиб қолса, бўғоз орқали эркин ҳаракатланиш чекланиши мумкин.

    'Москвада қурилаётган элита уйда катта ёнғин чиқди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 17:09

    'Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 10:28

    Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди

    Ташриф АҚШ ва Британия ҳукуматлари ўртасида Эрон бўйича қарашлар турлича бўлиб турган пайтга тўғри келди.

    'Путин Эрон ТИВ раҳбари билан учрашди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 06:43

    Путин Эрон ТИВ раҳбари билан учрашди

    Учрашувда Россия президентига Эрон олий раҳбари номидан махсус мурожаат етказилган.

    'Трампга суиқасд уринишида гумонланган шахсга айблов эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё 28.04.2026 05:13

    Трампга суиқасд уринишида гумонланган шахсга айблов эълон қилинди

    АҚШда ўқитувчи бўлиб ишлаган Коул Алленга Президент Дональд Трампга суиқасд қилишга уриниш айби қўйилди.

    'Трамп бир ойда камида 51 млн долларлик облигация сотиб олди'ning rasmi

    Дунё 27.04.2026 01:04

    Трамп бир ойда камида 51 млн долларлик облигация сотиб олди

    Бу ҳақда Reuters молиявий ҳужжатларга таяниб хабар берди.