АсосийЖамият

Тошкентда “юқоридагилар” орқали 20 АҚШ доллар билан фуқарони АҚШга юбораётган шахс ушланди

Ҳозирда жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

'Тошкентда “юқоридагилар” орқали 20 АҚШ доллар билан фуқарони АҚШга юбораётган шахс ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Учтепа тумани бўлими,  ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ғ. фуқаро Д.С.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориши ва у ерда иш билан таъминлаши эвазига таниши А.А. орқали 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар