АсосийЖамият

Тошкентга янги 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди

Поездлар 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарилади.

'Тошкентга янги 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди'ning rasmi

Бугун, 4 февраль куни Тошкент метрополитени vagon паркига яна янги 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарилади.

Таъкидланишича, жорий йилнинг февраль ойи давомида яна шу турдаги 3 та метро поездлари олиб келиниши режаланган. 

"Метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган",- дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар