АсосийЖамият

Бир киши учун минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўмни ташкил қилди

Мазкур қиймат орқали камбағаллик чегараси белгиланади.

'Бир киши учун минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўмни ташкил қилди'ning rasmi

“Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги қарорга асосан минимал истеъмол харажатлари қиймати (МИХ) қайта ҳисобланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.

2024 йил декабрь ойида май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди (2024 йил 1 майда эълон қилинган қиймат 648 сўмни ташкил этган).

Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибига асосан, келгуси йил учун минимал истеъмол харажатлари озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, маҳсулотлари ва хизматлар нархлари даражасидан келиб чиқиб, индексация қилиб борилади.

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

— давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;

— камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;

— нафақалар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чиқиндиларни олиб кетиш хизматини кўрсата олмаган корхона билан тузилган битим бекор қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Чиқиндиларни олиб кетиш хизматини кўрсата олмаган корхона билан тузилган битим бекор қилинди

    Чиқинди хизматлари бўйича шикоят бўлганда мурожаат қилиш сўралмоқда.

    'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:11

    'Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади'ning rasmi

    Жамият 04.02.2025 22:38

    Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади

    Яқин кунларда Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш бўйича янги қонун кучга кириши кутилмоқда.

    '"Самарқанд нони" давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 04.02.2025 21:18

    "Самарқанд нони" давлат рўйхатидан ўтказилди

    Бугун Адлия вазири Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчига "Самарқанд нони" географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.