АсосийДунё

Зеленский “душмани” билан музокарага тайёрлигини билдирди

Зеленский музокаралар столида АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам бўлиши кераклигини қайд этган.

'Зеленский “душмани” билан музокарага тайёрлигини билдирди'ning rasmi

Украина Президенти Владимир Зеленский урушга барҳам бериш мақсадида Россия Президенти Владимир Путин билан тўғридан тўғри музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у британиялик журналист Пирс Морганга берган интервьюсида сўз очди.

“Агар бу украиналиклар учун тинчликка эришиш ва одамларни йўқотмасликнинг ягона йўли бўлса албатта, биз музокарага борамиз”, деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, Украина Президенти бу ҳолда Путинга нисбатан “меҳрибон” бўлмайди, чунки уни “душман” деб билади. 

“Очиғи, менимча, у ҳам мени душман деб ҳисоблайди”, деди Украина етакчиси.

Шу билан бирга, Зеленский музокаралар столида АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам бўлиши кераклигини қайд этган. Унинг фикрича, АҚШ Президенти Дональд Трамп можарони ҳал қилишда муваффақият қозониши ва Украинага ишончли хавфсизлик кафолатларини тақдим этиши мумкин. Зеленский, шунингдек, ҳозирда Украина Россия томонидан босиб олинган барча ҳудудларни куч ишлатиб қайтаришга қодир эмаслигини ва “эришилиши ҳам мумкин бўлмаган натижа учун миллионлаб одамларни йўқота олмаслигини” таъкидлаган. У босиб олинган ҳудудларни сиёсий ва дипломатик йўл билан қайтариш таклифини илгари сурган.

“Биз барибир ўз еримизни қайтариб оламиз, чунки биз ҳақмиз ва биз халқаро ҳамда ахлоқий ҳуқуқнинг бирор жиҳатини бузганимиз йўқ”, деди Зеленский.

Шунингдек, Украина Президенти урушнинг фаол босқичи тугаши ва ҳарбий ҳолат бекор қилиниши билан дарҳол сайловлар ўтказилишини ваъда қилди.

“Уруш даврида сайлов ўтказиш мумкин эмас. Қонунчилик ва Конституцияни ўзгартириш керак. Бу эса жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Бизнинг ҳарбийларимиз қандай овоз беради? Босиб олинган ҳудудлардаги одамлар қандай овоз беради? Уруш туфайли чет элда яшаётган саккиз миллион украиналик қандай овоз беради?” деди Зеленский.

Шу билан бирга, ўзининг легитимлиги ҳақида гапирар экан у 2019 йилда унга сайловчиларнинг 73 фоизи овоз берганини эслатиб ўтган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Покистонда жангарилар йўловчи поездига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 11.03.2025 21:09

    Покистонда жангарилар йўловчи поездига ҳужум қилди

    Жангарилар поезд йўловчиларини гаровга олганликларини иддао қилиб, ўз талаблари бажарилмаса, уларни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда.

    'Саудия Арабистонида Украинада тинчлик бўйича музокаралар бошланди'ning rasmi

    Дунё 11.03.2025 19:58

    Саудия Арабистонида Украинада тинчлик бўйича музокаралар бошланди

    Музокаралар Украина дронларининг Москва шаҳри ва вилоятига уюштирган кенг кўламли ҳужумларидан бир неча соат ўтгач бошланди.

    'Эронда яна бир йирик нефт кони топилди'ning rasmi

    Дунё 11.03.2025 18:46

    Эронда яна бир йирик нефт кони топилди

    Эрон 200 миллиард доллар қийматга эга, 3 миллиард баррель нефт захирасига эга кон топди.

    'АҚШда тиббий вертолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё 11.03.2025 15:43

    АҚШда тиббий вертолёт ҳалокатга учради

    Бортдаги учувчи ва икки нафар шифохона ходими ҳалок бўлди.

    'Х тармоғига оммавий киберҳужум қилинди'ning rasmi

    Дунё 11.03.2025 07:37

    Х тармоғига оммавий киберҳужум қилинди

    Илон Маск бу катта ҳужумга бирор давлат аралашганини тахмин қилмоқда.

    'Ўзбек элитаси хориждан уй сотиб олишда пешқадам'ning rasmi

    Дунё 10.03.2025 23:07

    Ўзбек элитаси хориждан уй сотиб олишда пешқадам

    2024 йил сентябр ойидан бошлаб хорижликларнинг Россиядаги уй-жойлар сотиб олиш кўлами ошган.