АсосийЖамият

Ҳиндлар Ўзбекистонда биричи сунъий интеллект маълумотлар марказини барпо этади

Маълумотлар маркази илғор хавфсизлик технологияларидан фойдаланган ҳолда конфиденциал маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам тизимлар билан жиҳозланади.

'Ҳиндлар Ўзбекистонда биричи сунъий интеллект маълумотлар марказини барпо этади'ning rasmi

 Ҳиндистоннинг "Larsen & Toubro" (L&T) компанияси Ўзбекистонда сунъий интеллектни қўллаб-қувватловчи ва қуввати 10 мегаваттга тенг бўлган биринчи барқарор маълумотларни қайта ишлаш марказини қуриш лойиҳасини амалга оширади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Тошкент шаҳрида ҳаётга тадбиқ этиладиган лойиҳа янги авлод сунъий интеллект иловаларини қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитга таъсирни минималлаштириш ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида илғор имкониятлар билан жиҳозланган замонавий объектни лойиҳалаш, технологиялар харид қилиш ва қурилиш ишларини бажаришни ўз ичига олади.

"Larsen & Toubro" муҳандислик компанияси томонидан тарқатилган хабарда мазкур лойиҳа "муҳим" буюртма деб аталган.

Маълумотлар маркази илғор хавфсизлик технологияларидан фойдаланган ҳолда конфиденциал маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам тизимлар билан жиҳозланади, дейилади компания баёнотида.

Лойиҳа минтақадаги маълумотлар марказлари инфратузилмаси учун янги стандартларни жорий қилади, илғор технологияларни барқарорликка бўлган қатъий интилиш билан уйғунлаштиради.

"Larsen & Toubro" Ҳиндистоннинг қиймати 27 миллиард АҚШ долларига тенг трансмиллий компанияси бўлиб, дунёнинг турли минтақаларида фаолият юритади, EPC-лойиҳалар (муҳандислик, харид қилиш ва қурилиш ишлари), юқори технологияли ишлаб чиқариш ва хизматлар билан шуғулланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аҳоли сони энг кўп бўлган ҳудудлар ТОП ўнталиги эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 05.02.2025 22:35

    Аҳоли сони энг кўп бўлган ҳудудлар ТОП ўнталиги эълон қилинди

    Статистика агентлигига кўра, республикадаги доимий аҳоли сони 37 543,2 минг кишини ташкил этади.

    'Мусулмонлар идораси янги қонун лойиҳасига муносабат билдирди'ning rasmi

    Жамият 05.02.2025 22:20

    Мусулмонлар идораси янги қонун лойиҳасига муносабат билдирди

    Ҳужжат давлатимизда барча динларга бўлган эътибор ва эътирофнинг ёрқин далили ҳисобланади, дейилади муносабатда.

    'Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия тўланмайдими?'ning rasmi

    Жамият 05.02.2025 20:34

    Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия тўланмайдими?

    Пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби қандай белгиланган?

    'Қирғизистонга Ўзбекистондан маршрут йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият 05.02.2025 20:20

    Қирғизистонга Ўзбекистондан маршрут йўлга қўйилди

    Эндиликда Косонсой чегара постидан Ош марказига, Ошдан эса Косонсойга доимий равишда қулай нархларда автобуслар қатнови амалга оширилади.

    'Малайзияга расмий ташриф якунланди'ning rasmi

    Жамият 05.02.2025 20:08

    Малайзияга расмий ташриф якунланди

    Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Малайзия таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

    'Давлат солиқ қўмитаси 2024 йилда фуқароларга 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк тўлаган'ning rasmi

    Жамият 05.02.2025 18:01

    Давлат солиқ қўмитаси 2024 йилда фуқароларга 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк тўлаган

    Қайси ҳудудлардаги истеъмолчилар энг кўп кешбэкка эга бўлгани очиқланди.