АсосийЖамият

Фарғонада қалбаки ва сифатсиз дори воситаларининг савдосига чек қўйилди

Аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Фарғонада қалбаки ва сифатсиз дори воситаларининг савдосига чек қўйилди'ning rasmi

ДХХ хабарига кўра, Қўқон шаҳрида яшовчи, 2004 й.т. фуқаро Шикорбеги маҳалла  фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг биридан сифат сертификати ва яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 2005 дона ампулада “Мидокалм” ва 750 дона ампулада “L-Lizin Essinat” номли дори воситаларини ҳамда қадоқлаш учун керак бўладиган қоғоз қути ва йўриқномаларни ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасига юклаган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Сўнгра, ушбу хонадон кўздан кечирилганда, 1177 дона “Актовегин”, 165 дона “Тавегил”, 30 дона “L-Lizin Essinat”, 2700 дона ампулада номсиз дори воситалари, шунингдек, дори воситаларининг махсус қоғоз қутилари, улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар, қалбаки усулда тайёрланган ёрлиқлар ва дори номларига ўзгартириш киритадиган рангли бўёқлар  солинган пластик идишлар сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди.

Аниқланишича,  мазкур фуқаро ўзининг жиноий шериги бўлган – 1980 й.т. шахсга тегишли ушбу хонадонда қўлбола усулда дори воситаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган яширин цех ташкил этган. 

Экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган дори воситалари қалбакилаштирилган ва сақлаш шароитига амал қилинмаган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш ҳамда тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади. Мазкур қалбаки дори воситаларининг умумий қиймати 78 млн. сўмни ташкил этади.

Таъкидлаш лозимки, 2004 й.т. шахс муқаддам қалбакилаштирилган дори воситаларини ўтказиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш ҳатти-ҳаракатларини содир қилганлиги учун унга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши ҳозирда судда кўрилаётган бўлишига қарамасдан, такроран жиноят содир этган.

Ҳозирда иккала фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Қўқон шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда, 1983 й.т. фуқаро сифат сертификатига эга бўлмаган 800 дона “Дюфастон” номли дори воситаларини 800 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. 

Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, “Элевит”, “Урсосан”, “Дюфастон”, “Йодомарин” ва “Дюспаталин” номли жами 405.010 дона, умумий қиймати тахминан 1 млрд 800 млн. сўмдан ортиқ сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари, 5000 дона йўриқнома ва 1200 дона қадоқлаш қутиси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. 

Тезкор тадбир давом давом эттирилиб, унинг жиноий алоқаси бўлган, 1983 й.т. муқаддам судланган шахснинг хонадони кўздан кечирилганда, “Мидокалм” дори воситасининг 900 дона ёрлиқлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, у “Дипросан” ва “Тавегил” дори воситалари учун 2000 донадан этикетка ва фойдаланиш йўриқномасини чоп этиш бўйича буюртма берганлиги ҳам маълум бўлди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нукусдаги боғчада тарбиячилар болаларни урди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:36

    Нукусдаги боғчада тарбиячилар болаларни урди

    Ҳолат прокуратура томонидан қатъий назоратга олинди.

    'Бугун Ўзбекистонда қуёшли илиқ кун бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:07

    Бугун Ўзбекистонда қуёшли илиқ кун бўлади

    Жанубий ҳудудларда ҳарорат 19 даражагача кўтарилади.

    'Аҳоли сони энг кўп бўлган ҳудудлар ТОП ўнталиги эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 05.02.2025 22:35

    Аҳоли сони энг кўп бўлган ҳудудлар ТОП ўнталиги эълон қилинди

    Статистика агентлигига кўра, республикадаги доимий аҳоли сони 37 543,2 минг кишини ташкил этади.

    'Мусулмонлар идораси янги қонун лойиҳасига муносабат билдирди'ning rasmi

    Жамият 05.02.2025 22:20

    Мусулмонлар идораси янги қонун лойиҳасига муносабат билдирди

    Ҳужжат давлатимизда барча динларга бўлган эътибор ва эътирофнинг ёрқин далили ҳисобланади, дейилади муносабатда.

    'Ҳиндлар Ўзбекистонда биричи сунъий интеллект маълумотлар марказини барпо этади'ning rasmi

    Жамият 05.02.2025 20:55

    Ҳиндлар Ўзбекистонда биричи сунъий интеллект маълумотлар марказини барпо этади

    Маълумотлар маркази илғор хавфсизлик технологияларидан фойдаланган ҳолда конфиденциал маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам тизимлар билан жиҳозланади.

    'Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия тўланмайдими?'ning rasmi

    Жамият 05.02.2025 20:34

    Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия тўланмайдими?

    Пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби қандай белгиланган?