АсосийДунё

Самара вилояти собиқ ҳокими ва унинг рафиқаси ўлдириб кетилди

Уларнинг набираси ҳибсга олинди.

'Самара вилояти собиқ ҳокими ва унинг рафиқаси ўлдириб кетилди'ning rasmi

Самаранинг собиқ мери Виктор Тархов ва унинг рафиқаси Наталя отиб ўлдирилди, қотилликда гумон қилиниб, уларнинг набираси қўлга олинган. Бу ҳақда Самара вилояти Тергов бошқармаси маълум қилди.

Манбага кўра, қотиллик тахминан бир ой олдин содир бўлган, қотилликдан олдин собиқ ҳоким рафиқаси билан Финляндиядан Россияга учиб келган. Уларнинг набираси ҳибсга олинган, бироқ у кўрсатма беришдан бош тортмоқда, дейилади хабарда. Тергов айнан у бобоси ва бувисининг телефонларидан СМС юборганига ишончи ҳосил қилмоқда.

Шунингдек, тергов версиясига кўра, қотилликдан сўнг гумонланувчи ўлдирилганларнинг мол-мулкини, жумладан, собиқ ҳокимга тегишли бўлган иконалар тўплами ва автомобилларни сотиб юборган.

"Бошқа манбаларга кўра, собиқ ҳоким ва унинг турмуш ўртоғи отиб ўлдирилмаган, балки калтаклаб ўлдирилган, шундан сўнг уларнинг жасадлари бир ой давомида консерваланган ҳолда бочкаларда сақланган," - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар