АсосийДунё

Япония шимолида уч кундан бери кучли қор ёғяпти

Баъзи ҳудудларда автомобиль ва темир йўл транспорти тўхтатилиб, мактаблар ёпилган.

'Япония шимолида уч кундан бери кучли қор ёғяпти'ning rasmi

Япония шимолида уч кундан бери кучли қор ёғяпти. 

Ҳозиргача ҳудуд тарихида рекорд даражада қор ёққан. Қор туфайли камида бир киши ҳалок бўлди, тўққиз киши жароҳатланди. Баъзи ҳудудларда автомобиль ва темир йўл транспорти тўхтатилди, мактаблар ёпилди.

Рекорд даражадаги қор ёғиши Япониянинг баъзи ҳудудларида жиддий бузилишларни келтириб чиқаришда давом этмоқда.

Япония метеорология агентлиги (ЖМA) нафақат Япон денгизи соҳилларида, балки бундай ҳолатлар кам учрайдиган Тинч океани томонида ҳам кучли қор ёғиши ҳақида огоҳлантирди, чунки агентлик буни “бир неча йилдан бери учраган энг кучли совуқ ҳаво” деб атаган.

Хоккайдо, Обихиро ва Куширо каби шарқий ҳудудларда кучли қор ёғди, унинг қалинлиги 1,29 метрга етди. Бу йўлларнинг ёпилиши, поездлар қатновининг тўхтатилиши ва кўплаб рейсларнинг бекор қилиниши каби кенг кўламли узилишларга олиб келди.

Aҳолига саёҳат қилишлари керак бўлса, фавқулодда ёрдам воситаларини олиб юриш тавсия қилинди. Хоккайдо бўйлаб тахминан 370 та мактабда дарслар тўхтатилди. 

Япония метереология хизмати аҳолини ҳафта охири давомида бўронлар, баланд тўлқинлар ва хавфли йўл шароитлари ҳақида огоҳлантириб, айниқса Хоккайдодан Япониянинг ғарбий қисмигача бўлган ҳудудларда унчалик зарур бўлмаган сафарлардан тийилишга чақирган.

                                          Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар