Бугун Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, элимиз суйган актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси марҳумнинг яқинлари, оила аъзолари ва бутун санъат аҳлига чуқур таъзия изҳор қилди.
Маълумот учун, Хусан Мусабоев “Ажойиб ҳаёлпараст”, “Бозор кўрмаган йигит”, “Анора”, “Ҳаёт мамот”, “Мен бу мен”, “Ўғригина келин”, “Эр бермоқ – жон бермоқ”, “Жиблажибон”, “Алдамадим, ҳазиллашдим”, “Ана холос!”, “Супер хизматкор”, “Яша, хотин!” каби кўплаб фильмлардаги ўзига хос роллари билан томошабин меҳрини қозонган.