АсосийЖамият

Тошкент вилоятида ҳаво сифати 40 баробар бузилгани айтилди

Экология вазирлиги бу хабарларни рад этиб, расмий муносабат билдирди.

'Тошкент вилоятида ҳаво сифати 40 баробар бузилгани айтилди'ning rasmi

Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторинги акс этган видеолавҳада ўлчаш ускунаси РМ 2,5 бўйича бир марталик 0,209 мг/м3 ни кўрсатган. 

Ҳудуддаги аксарият иссиқхоналар Тошкент иссиқлик электростанциясидан ҳосил бўладиган иссиқ сув орқали иситиш тизимидан фойдаланганлиги сабабли, кунлик локал ифлосланиш даражаси белгиланган меъёрлардан ошмаганлиги аниқланган.

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда атмосфера ҳавосида РМ 2,5 зарраларининг белгиланган меъёридан 40 маротаба ортганлиги тўғрисидаги хабарда ҳисоблаш методикаларига амал қилинмаган, яъни унда 209 мг/м3 – бир марталик меъёрни  ЖССТнинг ҳаво сифати бўйича тавсиясининг эришилиши мумкин бўлган энг юқори ўртача йиллик кўрсаткичга – 0.005 мг/м3 (5 мкг/м3)га бўлиш орқали ҳисобланган.

    Бошқа янгиликлар