АсосийДунё

Украинада 18 ёшдан мобилизация эълон қилинади

Бу ташаббус ихтиёрий бўлиб, умумий сафарбарлик доирасига кирмайди.

'Украинада 18 ёшдан мобилизация эълон қилинади'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский 2025 йил 7 февраль куни Reuters агентлигига берган интервьюсида 18-24 ёшдаги ёшларни армияга жалб қилиш учун махсус бир йиллик контракт жорий этилишини маълум қилди. Бу ташаббус ихтиёрий бўлиб, умумий сафарбарлик доирасига кирмайди

Зеленскийнинг сўзларига кўра, мазкур махсус контракт ёшларга кўплаб имтиёзлар ва юқори маош таклиф этади. Ушбу лойиҳа тафсилотлари яқин кунларда эълон қилиниши режалаштирилган. 

Бу ташаббус Украина Мудофаа вазирлиги ва тажрибали жанговар бригадалар томонидан ишлаб чиқилмоқда. Мақсад – армияга қўшилишни хоҳлаган ёшларни ихтиёрий равишда жалб қилишдир. Зеленский бу жараённинг сафарбарлик эмаслигини алоҳида таъкидлади.

Аввалроқ, Украина президентининг маъмурияти 18-25 ёшдаги ёшларни армияга жалб қилиш бўйича ислоҳот тайёрланаётганини маълум қилган эди. Бу ислоҳот ёшларни ихтиёрий равишда ҳарбий хизматга жалб қилишни кўзда тутади. 

Шунингдек, Украинада мобилизация асосан ҳудудий комплектлаштириш марказлари орқали амалга оширилаётган бўлса-да, рекрутинг орқали армияга қўшилаётган ҳарбий хизматчилар сони ортиб бораётгани қайд этилган. Бу ҳақда Украина Олий Радасининг миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка масалалари бўйича қўмитаси аъзоси Фёдор Вениславский маълум қилди. 

Январь ойида АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Ғарб Украинага ёрдам бераётганига қарамасдан, аскарлар танқислиги муаммоси ўткирлашиб бораётгани туфайли мобилизацияни кучайтиришни, армияга олиш ёшини 18 ёшгача туширишни тавсия қилган эди. 

Бу каби ташаббуслар Украина армиясини ёш ва мотивацияланган кадрлар билан тўлдиришга қаратилган бўлиб, мамлакат мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Литвада болаларга дрон бошқаришни ўргатиш бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:42

    Литвада болаларга дрон бошқаришни ўргатиш бошланди

    Мамлакатда 10 ёшдан бошлаб болалар ва катталар турли хил дронларни бошқаришни ўрганади.

    'Германия канцлери: “Путин Европани беқарорлаштирмоқда”'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:35

    Германия канцлери: “Путин Европани беқарорлаштирмоқда”

    Бундестагдаги мунозараларда Германия канцлери Фридрих Мерц Россияни Европада беқарорлик келтиришда айблади.

    'Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:31

    Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 28 даража иссиқ бўлади.

    'Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик натижасида 17 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 17.09.2025 21:51

    Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик натижасида 17 киши ҳалок бўлди

    Мактаблар вақтинча ёпилган, давлат идоралари фаолияти тўхтатилган.

    'Швеция мактабларида ўқувчиларнинг телефондан фойдаланиши тақиқланди'ning rasmi

    Дунё 17.09.2025 19:34

    Швеция мактабларида ўқувчиларнинг телефондан фойдаланиши тақиқланди

    Ушбу чора ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва дарсдаги ўқув муҳитини яхшилаш мақсадида жорий этилади.

    'Японияда сунъий интеллект сиёсий партия асосчиси бўлди'ning rasmi

    Дунё 17.09.2025 17:34

    Японияда сунъий интеллект сиёсий партия асосчиси бўлди

    Бу йилги-сайловда ғолиб чиққан номзод Митсутака Окумура партиянинг янги раҳбари этиб тайинланган ва у ўз ваколатларини дарҳол сунъий интеллектга топширган.