АсосийЖамият

Камбағал оила фарзандлари ОТМларга грант асосида қабул қилинади

Грантлар сони чекланган.

'Камбағал оила фарзандлари ОТМларга грант асосида қабул қилинади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

Унга кўра, 2025/2026-ўқув йилидан:

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ("Grean University") экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди;

"Grean University"да "циркуляр иқтисодиёт" таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида "Grean University"га бириктириладиган "яшил техникумлар" фаолияти йўлга қўйилади;

табиий фанлар, муҳандислик-техника, иқтисодиёт ва молия йўналишларидаги давлат олий таълим ташкилотларида "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланиш" фани ва ўқув дастурлари киритилади;

олий таълимда грант ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, хизматлар, тиббиёт каби соҳаларда давлат буюртмаси 25 мингтага етказилади;

"Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратиб борилади;

"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандлари тайёрланиб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар