АсосийЖамият

Президент қарори билан Навоий вилоятида 2025 йил “Алишер Навоий йили” деб номланади

Шунингдек, “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида республика танлови ва 10–15 октябрь кунлари халқаро конференция ўтказилади.

'Президент қарори билан Навоий вилоятида 2025 йил “Алишер Навоий йили” деб номланади'ning rasmi

"Буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий ижодий меросини юртимиз ва жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш ҳамда Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили”ни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-43-сон, 07.02.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида 2025 йил “Алишер Навоий йили” деб номланади.

Алишер Навоий ижодий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш ҳамда Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили”ни юқори даражада ўтказиш бўйича республика комиссияси ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Алишер Навоий меросини ўрганиш ишларини янада юксак босқичга кўтариш мақсадида юртимиз ва чет элларда тизимли асосда илмий изланишлар олиб бориш ва уларнинг натижаларини эълон қилиш, ушбу мавзуда янги илмий, бадиий ва оммабоп асарлар яратиш, хориждаги навоийшунос олим ҳамда ижодкорларнинг асарларини ўзбек тилида нашр этиш чораларини кўриш Республика комиссиясининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

“Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” анъанавий халқаро симпозиуми ва навоийхонлик тадбирлари юқори савияда ўтказилади.

Навоий давлат университетида 2025 йил 10–15 октябрь кунлари “Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маънавий ва маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади.

“Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида республика танлови, шунингдек, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда “Навоийхонлик кечалари” ташкил этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Afrosiyob" поезди Каттақўрғонда тўхтаб ўтишни бошлади'ning rasmi

    Жамият 10.02.2025 22:17

    "Afrosiyob" поезди Каттақўрғонда тўхтаб ўтишни бошлади

    Бугун Каттақўрғон бекатида илк йўловчилар тантанали равишда кутиб олинган.

    'Энди пенсия олиш учун мурожаат қилиш шарт эмас'ning rasmi

    Жамият 10.02.2025 20:00

    Энди пенсия олиш учун мурожаат қилиш шарт эмас

    Ўзбекистонда ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тартиби жорий этилади.

    'Бир йилда 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди'ning rasmi

    Жамият 10.02.2025 18:24

    Бир йилда 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди

    Маъмурий ишларнинг аксарияти ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ.

    'Нурафшонда эшак гўшти сотувчилари қўлга олиндими?'ning rasmi

    Жамият 10.02.2025 18:16

    Нурафшонда эшак гўшти сотувчилари қўлга олиндими?

    Вилоят ички ишлар бошқармаси воқеа юзасидан расман изоҳ берди.

    'Ишлаб чиқариш корхоналарида экологияга зарарни камайтириш учун нималар қилиняпти?'ning rasmi

    Жамият 10.02.2025 16:48

    Ишлаб чиқариш корхоналарида экологияга зарарни камайтириш учун нималар қилиняпти?

    ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган анжуманда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг ижроси маҳокама қилинди.

    'Дўстовни суд қилган судя иши кўриб чиқилмоқда(ми?)'ning rasmi

    Жамият 10.02.2025 16:17

    Дўстовни суд қилган судя иши кўриб чиқилмоқда(ми?)

    Darakchi.uz мухбири Ғайрат Дўстов суд ишларидаги ҳолатларни кўндаланг қўйиб мутасаддиларга мурожаат қилди.