АсосийЖамият

Қашқадарёда 17 ёшли қиз 16 қаватли томдан ўзини ташлади

11-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилиши оқибатида вафот этган.

'Қашқадарёда 17 ёшли қиз 16 қаватли томдан ўзини ташлади'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида 17 ёшли қиз 16 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 февраль куни соат 09:35 атрофида 2007 йилда туғилган Қарши шаҳарда жойлашган 16 қаватли уйнинг юқори том қисмидан ўзини-ўзи пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилиши оқибатида вафот этган. Ҳодисани кўрган фуқаролар қизни тўхтатишга ҳаракат қилган, бироқ қиз уларнинг гапларига қулоқ солмаган. 

Марҳума қиз Қарши шаҳридаги  12-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси бўлган. 

Ҳозирда ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар