Дўстовни суд қилган судя иши кўриб чиқилмоқда(ми?)
Тошкент шаҳар суди тадбирлар залида пойтахт судларининг 2024 йил фаолият якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Darakchi.uz мухбири Ғайрат Дўстов суд ишларидаги ҳолатларни кўндаланг қўйиб мутасаддиларга мурожаат қилди.
Ғайрат Дўстов суд иши мисолида кўрдикки, судя фуқарога “сўнгсўз”берган вақтда унга бир неча марта “Афсусландингизми?” “Пушаймонмисиз?” деган саволларни берган. Ушбу саволлар манипуляцион савол бўлиб психологик таъсир ўтказиш ҳисобланади. Бундай ҳолатларда судялар учун қандай чоралар кўрилади. Умуман олганда 2024 йилда суд иш юритувининг шаффофлиги қанчалик таъминланди?
Эркин Ходжакулов - Тошкент шаҳар суди раиси:
“Ўзбекистондаги суд тизимини дунёдаги энг шаффоф тизим деб айтоламан ва кафолат бераман. Дўстов ишини кўрган судяга келадиган бўлсак, бу иш кўриб чиқилмоқда. Аммо уни муҳокама қилиш шарт эмас”-деб жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, 3 январ куни Тошкент шаҳрида метан заправкада газ етмаётгани сабаб масъулларни танқид қилган ва 15 суткага қамалган Ғайрат Дўстовнинг аппеляция суди бўлиб ўтганди. Унга 26 декабрда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича 15 суткалик жазоси тайинланган эди.