АсосийЖамият

Бугун ҳам Ўзбекистонда совуқ ҳаво сақланиб туради

Айрим ҳудудларда қор ёғишда давом этади.

'Бугун ҳам Ўзбекистонда совуқ ҳаво сақланиб туради'ning rasmi

Ўзгидромет 12 февраль учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: 

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 

Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. 

Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 3-5° илиқ бўлади. 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 мс гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади. 

БУХОРО ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 мс гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади. 

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 мс гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади. 

ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади. 

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади. 

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади. 

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади. 

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар