АсосийДунё

Кашанда ота-оналарнинг тамаки тутуни фарзандларининг генларини ўзгартиради

2004 йилда бутун дунё бўйлаб болаларнинг 40% уйида тамаки тутуни таъсирига учрагани тахмин қилинганди.

'Кашанда ота-оналарнинг тамаки тутуни фарзандларининг генларини ўзгартиради'ning rasmi

Кашанда ота-оналарнинг тамаки тутуни фарзандларининг генларини ўзгартиради

2004 йилда бутун дунё бўйлаб болаларнинг 40% уйида тамаки тутуни таъсирига учрагани тахмин қилинган. Болаликдаги бу таъсир нафақат нафас олиш ва юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади, балки неврологик ривожланиш ва иммун тизимига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Ота-оналари уйда тамаки маҳсулотлари чекадиган ота-оналарнинг фарзандлари эпигеномда маълум бир ўзгаришлар ясайди. Тамаки тутунининг таъсири болаларда ДНК метилациясига олиб келиши мумкин, бу эса генларнинг ифодаланишини ўзгартиради. Бу эпигенетик ўзгаришлар келажакда касалликларнинг ривожланишига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда Барселона Глобал Саломатлик Институти (ISGlobal) томонидан ўтказилган тадқиқотда маълум қилинди. Натижалар Environment International журналининг февраль ойидаги сонида чоп этилди.

Тадқиқотда Европанинг саккизта мамлакати - Испания, Франция, Греция, Литва, Норвегия, Нидерландия, Буюк Британия ва Швециядаги 2,695 нафар 7-10 ёшли болалар иштирок этган. 

Олимлар кон намуналари орқали геном бўйлаб ДНК метилацияси даражасини ўлчаб, ўзгаришларнинг уйда чекиш ҳолати билан боғлиқлигини таҳлил қилишди. Натижада, иккинчи даражали тамаки тутуни таъсирига боғлиқ 11 та CpG ҳудудида ДНК метилацияси ўзгаришлари аниқланди. Бу ҳудудларнинг аксарияти аввалги тадқиқотларда ҳам тамаки таъсири билан боғлиқлиги аниқланган ва уларнинг олтитаси астма ёки рак каби касалликлар билан алоқадор.

"Тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, болаликдаги иккинчи даражали тамаки тутуни таъсири молекуляр даражада из қолдириб, катталарда касалликларга мойилликни ошириши мумкин", деди тадқиқотнинг бош муаллифи, ISGlobal тадқиқотчиси Марта Косин-Томас.

Гарчи жамоат жойларида чекишни тартибга солиш кучайган бўлса-да, уй шароити болалар учун иккинчи даражали тамаки тутуни таъсирининг асосий манбаи бўлиб қолмоқда. 2004 йилда бутун дунё бўйлаб болаларнинг 40% тамаки тутуни таъсирига учрагани тахмин қилинган. Болаликдаги бу таъсир нафақат нафас олиш ва юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади, балки неврологик ривожланиш ва иммун тизимига ҳам таъсир қилиши мумкин.

"Натижалар шуни кўрсатадики, болаликдаги иккинчи даражали тамаки тутуни таъсири эпигенетик ўзгаришларга олиб келади, бу ўзгаришлар ҳомиладорлик давридаги ёки фаол чекишдаги таъсирларга ўхшаш. Бу болаларни тамаки тутуни таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтириш зарурлигини таъкидлайди", деди тадқиқотнинг катта муаллифи, ISGlobal тадқиқотчиси Мариона Бустаманте.

"Бу фақат ота-оналарнинг шахсий жавобгарлиги эмас: тамаки таъсири жамоат саломатлиги муаммоси бўлиб, ижтимоий тенгсизлик масаласини ҳам ўз ичига олади. Ижтимоий-иқтисодий ва атроф-муҳит омиллари, шунингдек, кучли тижорат манфаатларининг таъсири айрим уй хўжаликларида иккинчи даражали тамаки тутуни таъсирини камайтиришни қийинлаштиради", дея хулоса қилган Марта Косин-Томас.

                                              Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германияда афғонистонлик муҳожир одамлар устига машина ҳайдади'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:10

    Германияда афғонистонлик муҳожир одамлар устига машина ҳайдади

    Мюнхен шаҳрида автомобил одамлар гуруҳига урилиб, камида 27 киши жабрланди.

    'Россия газли ичимликлар ва сабзавотларни Афғонистондан импорт қилишни бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:51

    Россия газли ичимликлар ва сабзавотларни Афғонистондан импорт қилишни бошлади

    Ғарб билан иқтисодий алоқалари чекланган Россия энди Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўляпти.

    'Европа Иттифоқи Трампнинг Украина борасидаги таклифини номақбул деб ҳисоблайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:43

    Европа Иттифоқи Трампнинг Украина борасидаги таклифини номақбул деб ҳисоблайди

    Европа Иттифоқига аъзо етакчи давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари тезкор баёнот билан чиқишди.

    'NATO'нинг Украинага кўрсатган ёрдами 2024 йилда 50 миллиард евродан ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:44

    NATO'нинг Украинага кўрсатган ёрдами 2024 йилда 50 миллиард евродан ошди

    Альянс аъзолари 40 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам беришни ваъда қилган эди.

    'Путин ва Трампнинг биринчи телефон суҳбати бўлиб ўтди'ning rasmi

    Дунё 12.02.2025 23:04

    'Хитой АҚШ ёрдамидан маҳрум бўлган мамлакатларни молиялаштирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 12.02.2025 21:35

    Хитой АҚШ ёрдамидан маҳрум бўлган мамлакатларни молиялаштирмоқчи

    АҚШ USAID фаолиятини тўхтатганидан сўнг, Хитой ривожланаётган мамлакатлардаги бўшлиқни тўлдириш учун чоралар кўрмоқда.