АсосийСиёсат

Президент ногиронлик тоифасини барвақт аниқлаш бўйича топшириқ берди

Тошкент шаҳрида 5 та, вилоятларда 1 тадан паст қувватларда ишлаётган спорт мактабини хусусий шерикликка бериш бўйича лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

'Президент ногиронлик тоифасини барвақт аниқлаш бўйича топшириқ берди'ning rasmi

Ўзбекистонда параспортчиларни тайёрлашда уларнинг ногиронлик тоифасини барвақт аниқлашни йўлга қўйиш зарур. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни Ўзбекистон Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Президент томонидан мутасаддиларга икки ойда “Халқаро паралимпия қўмитаси классификация кодекси” талаблари асосида Миллий классификация қоидаларини тасдиқлаш бўйича топшириқ берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига параспортчиларга классификациядан ўтказиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатишга кўмаклашадиган тиббиёт мутахассисларини бириктириш топширилди.

Сўнгги йилларда спортга хусусий сектор кириб келди. Лекин олимпия спорт мусобақалари ҳалигача фақат давлат спорт мактаблари ўртасида ўтказилаяпти. Яъни, бу мусобақалар хусусий клублар учун ёпиқ. Хусусий клублар фақат ноолимпия спорт мусобақаларида қатнашиб юришга мажбур.

Давлат спорт мактабларига катта маблағ берилаяпти. Лекин, терма жамоалардаги ёшларнинг атиги 20 фоизи шу мактаблардан чиқаяпти.

Эндиликда хусусий спорт клубларининг ягона реестри юритилиши, уларнинг фаолияти бўйича стандарт ва мезонлар яратилиши белгиланди. Ёшларнинг қамров даражасига қараб клубларга бепул спорт жиҳозлари ажратилади. Хусусий тренерларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.

Муҳими, хусусий клублардаги ёшлар барча мусобақаларда ўз номидан иштирок этиши мумкин бўлади ва натижасига қараб терма жамоаларга қабул қилинади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 5 та, вилоятларда 1 тадан паст қувватларда ишлаётган спорт мактабини хусусий шерикликка бериш бўйича лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

    Бошқа янгиликлар