АсосийЖамият

Талабаларнинг спорт билан қамровини камида 50 фоиздан ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди

Бугунги кунда олий таълим муассасалари сони 203 тага етди, уларда кундузги таълимда ўқиётган талабалар 700 мингдан ошди.

'Талабаларнинг спорт билан қамровини камида 50 фоиздан ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди'ning rasmi

Бугун Президент раислигида етказилган йиғилишда талабаларнинг спорт билан қамровини камида 50 фоиздан ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Бугунги кунда олий таълим муассасалари сони 203 тага етди, уларда кундузги таълимда ўқиётган талабалар 700 мингдан ошди.

Хорижий давлатларда талабалар спорти катта спорт учун захира бўлиб хизмат қилади. Шу боис мутасаддиларга ҳар бир олийгоҳда камида 3 та олимпия спорт тури бўйича спорт клубини ташкил қилиш топширилди.

Спорт вазирлиги бундай спорт клублари фаолиятига илмий-методик кўмаклашади, Чирчиқдаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети базасидан фойдаланишга шароит яратиб беради.

Умуман, аҳолининг оммавий спорт билан қамровини камида 15 миллионга етказиш фавқулодда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Бунга фақат Спорт вазирлиги эмас, ҳар бир раҳбар, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари масъул бўлади.

Ногиронлиги бор шахсларнинг спорт билан қамровини 2 баробарга кўпайтириш мақсад қилиб олинди.

    Бошқа янгиликлар