АсосийЖамият

Буюк Ипак йўли метросида ҳожатхона очилди

Хизматдан фойдаланиш нархи — 3 минг сўм.

'Буюк Ипак йўли метросида ҳожатхона очилди'ning rasmi

13 февраль куни Тошкент метрополитенининг Буюк Ипак йўли бекатида ҳожатхона ҳамда оналар ва болалар хонаси ишга тушди. 

Қайд этилишича, ҳожатхонадан фойдаланиш нархи — 3 минг сўм. Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, ногиронлиги бор шахслар, 7 ёшгача бўлган болалар, нафақадаги фуқаролар, Чернобил фалокати иштирокчилари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бепул фойдалана олади.

 Ҳозирда Амир Темур, Беруний, Пахтакор бекатларида ҳам ҳожатхона қуриш ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар