АсосийЖамият

Хорижда ўқиган ўзбекистонлик талабалар ватанда муваффақиятли карьера қилишига ёрдам берилади

Шавкат Мирзиёев Кўксаройда ёшлар билан мулоқот қилмоқда.

'Хорижда ўқиган ўзбекистонлик талабалар ватанда муваффақиятли карьера қилишига ёрдам берилади'ning rasmi

Хорижда ўқиган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтганида муваффақиятли карьера қилишига ёрдам берилади. Бу ҳақда 14 февраль куни Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат ёшлари билан мулоқоти давомида маълум қилинди.

Энди Ёшлар агентлиги хорижда ўқиётган ҳар бир талабага бош-қош бўлиб, эҳтиёжларини аниқлаши, Ватанга қайтиб, ўз ўрнини топиши, муваффақиятли карьера қилиши каби масалаларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан тенг масъул бўлиши белгиланди.

Йиғилишда қайд этилишича, ўтган 25 йил ичида давлат ҳисобидан 800 нафар ёшлар хорижга ўқишга юборилган бўлса, биргина “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали сўнгги 7 йилда 3 баробар кўп ўғил-қизлар бундай имкониятга эга бўлди.

Ҳозирги вақтда дунёдаги топ-олийгоҳларда 1,5 мингдан зиёд ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Президент буни Ўзбекистон учун тарихда кузатилмаган воқелик деб атади.

Илгари олий таълимда 1 та ўрин учун камида 10 нафар йигит-қиз кураш олиб борар эди. Қисқа даврда олийгоҳлар сони 3 баробар оширилди. Тизимда қамров 42 фоизга етди. Хотин-қизларга контракти давлат томонидан қоплаб берилаётгани ҳисобига талаба қизлар сони 11 карра кўпайди.

“Мен бир ҳаётий фикрни такрорлашдан чарчамайман: битта қизни ўқицак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади. Бу борадаги ишларни янада жадал давом эттирамиз”, деди президент.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбек сўмини ёқиб, тамаки тутатган хорижликлар 41,2 млн сўмдан жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбек сўмини ёқиб, тамаки тутатган хорижликлар 41,2 млн сўмдан жаримага тортилди

    Шунингдек, улар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан бир томонлама бекор қилинган.

    'Тошкентда 24 ёшли йигит пиротехника сабаб кафтидан айрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    Тошкентда 24 ёшли йигит пиротехника сабаб кафтидан айрилди

    Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ тўлиқ маълумот берди.

    'Ўзбекистонда 9 ойда 15 мингдан зиёд эгизаклар дунёга келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:54

    Ўзбекистонда 9 ойда 15 мингдан зиёд эгизаклар дунёга келди

    Жами туғилишлар сони эса 664,6 мингга етди.

    'Вояга етмаганлар билан никоҳ қурганлик учун жазо чоралари кучайтирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:55

    Вояга етмаганлар билан никоҳ қурганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

    Шунингдек, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга йўл қўйилмайди.

    'Бугун фақат Қорақалпоғистонда қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Бугун фақат Қорақалпоғистонда қор ёғади

    Пойтахтда ҳаво ҳарорати 9 даражагача кўтарилади.

    'Саудияда эркак Масжидул Ҳарамдан ўзини ташлади'ning rasmi

    Жамият 26.12.2025 16:50

    Саудияда эркак Масжидул Ҳарамдан ўзини ташлади

    Ҳолат бўйича барча тегишли ҳуқуқий ва расмий жараёнлар якунланган.