АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг икки вилоятида яна қор кўчиши хавфи эълон қилинди

15—18 февраль кунлари ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

'Ўзбекистоннинг икки вилоятида яна қор кўчиши хавфи эълон қилинди'ning rasmi

Тошкент ва Наманган вилояти тоғли ҳудудларида 15—18 февраль қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

“Ўзгидромет” ахборотига кўра, ушбу саналарда ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

    Бошқа янгиликлар