АсосийЖамият

Самарқандда 1,8 млрд сўмлик "свет" ўғрилари қўлга тушди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'Самарқандда 1,8 млрд сўмлик "свет" ўғрилари қўлга тушди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган майнинг ферма аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳридаги “С.М.” оилавий корхонаси раҳбари А.И. ва корхонага қарашли мебель цехи устаси А.Н. лар мебель цехини ўзбошимчалик билан тармоққа улаган ҳолда ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланиши оқибатида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан И.А. ва А.Н. га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар