АсосийЖамият

Бухорода машинасининг давлат рақамини ўзгартирган шахс 145 марта радарга тушди

Ҳайдовчининг жарималари миқдори 89 млн 147 минг сўмга етган.

'Бухорода машинасининг давлат рақамини ўзгартирган шахс 145 марта радарга тушди'ning rasmi

Бухорода машинасининг давлат рақам белгисини ўзгартириб бошқариб юрган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукуруллаев хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятнинг Вобкент туманида яшовчи шахс ўзининг "Митсубиши" машинасига тақилган Россияга тегишли давлат рақам белгисини ўзгартириб, юқори тезликда ҳаракатланиб юрган. У бошқа бир давлат рақами белгисининг ҳудудга тегишлилигини билдирувчи 116 RUS қисмини кесиб олиб, ўзининг Е 116 АС 702 RUS давлат рақамининг 702 RUS қисмига ўрнатиб юрган.

Ҳайдовчи айни шу тариқа ҳаракатланиб юриб тезликни оширгани учун 145 марта радарга тушган. Шундан сўнг машина қидирувга берилган. Унинг жарималари миқдори 89 млн 147 минг сўмга етган.

Машина ва унинг эгаси 10 февраль куни Бухоро шаҳрида ушланган. Машина жарима майдонига қўйилган.

    Бошқа янгиликлар