Довонда автотранспорт воситалари тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўллар қордан тозаланмоқда. Ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофа сақлаб ҳаракатланиш сўралди.
Қайд этилишича, А373 “Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шахрихон-Андижон“ автомобиль йўлининг 81—177 км.лар оралиғида қор ёғмоқда. Туман, ҳаво ҳарорати -5 даража, йўлларда кўриш масофаси 300 метрни, шамол йўқ, намлик 87 % ни ташкил этмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл ИЙФК“ ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун машина-механизмлар ёрдамида туну-кун қум-туз аралашмаси сепиш ва қордан тозалаш ишларини амалга оширишмоқда. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
“Қамчиқавтойўл ИЙФК“ ДМ “Қамчиқ“ довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришни сўради.