АсосийЖамият

Ўқитувчини урган аёл руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди

Аввалроқ, Сирдарёдаги мактабда ўқитувчини урган аёл узр сўраб чиққани ҳақида хабар берган эдик.

'Ўқитувчини урган аёл руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди'ning rasmi

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли бандларига кўра маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида кўриб чиқилди.

Судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган писихиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г. Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, суд фуқаро Г. Х. нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган. Фуқаро Г. Х. айни вақтда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. 

    Бошқа янгиликлар