АсосийЖамият

Россияда мигрант болалар ҳақида полицияга маълумот берилади

ИИВ давлат тузилмаларига мигрантларнинг болалари ҳақида маълумот алмашиш мажбуриятини юкловчи қонун лойиҳасини эълон қилди.

'Россияда мигрант болалар ҳақида полицияга маълумот берилади'ning rasmi

Россияда полиция ва таълим муассасалари мигрантларнинг фарзандлари ҳақида маълумот алмашади. Ички ишлар вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Вазирлик миграция ҳисобига қўйилган чет эллик болалар рўйхатини мактаб ва коллежларга топширади. Улар эса болаларни қабул қилиш ёки ўқишдан четлаштириш тўғрисида ИИВга хабар беради. Ташаббус муаллифлари фикрича, бу “уларнинг кейинчалик мослашиши ва Россия жамиятига қўшилиши учун” зарур. Бундан ташқари, у Россияда қонуний яшовчи ва рус тилидан имтиҳон топширган болаларни мактабга қабул қилишни назорат қилишда ҳам ёрдам беради.

17 февраль куни ИИВ давлат тузилмаларига мигрантларнинг болалари ҳақида маълумот алмашиш мажбуриятини юкловчи қонун лойиҳасини эълон қилди. Миграция идоралари чет эллик болаларнинг рўйхатдан ўтгани ёки чиқарилиши ҳақида маҳаллий таълим идораларига маълумот бериб боради.

Қонун лойиҳаси президент Путиннинг октябрь ойида миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича берган топшириқлари асосида ишлаб чиқилган. Думанинг МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раис ўринбосари Константин Затулин буни 2024 йил охирида Путин имзолаган “Таълим тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришлар билан боғлайди. У Россия мактабларига фақат қонуний миграция мақомига эга бўлган ва рус тилини билиш бўйича тестдан ўтган болаларни қабул қилишга рухсат беради.

    Бошқа янгиликлар