АсосийСиёсат

Саудия Арабистони подшоҳи Ўзбекистон халқига муқаддас Каъба ёпинчиғи — кисванинг бир парчасини ҳадя қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

'Саудия Арабистони подшоҳи Ўзбекистон халқига муқаддас Каъба ёпинчиғи — кисванинг бир парчасини ҳадя қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон Ол Сауд ва Валиаҳд, мамлакат Бош вазири Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Вазир, шунингдек, Подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, Саудия Арабистони раҳбариятига бебаҳо туҳфа ҳамда зиёратчиларимизнинг мусулмон дунёси марказлари - Макка ва Мадинада бўлиши учун яратилган имкониятлар ва қулай шароитлар учун чуқур миннатдорлик билдирди. Биргина ўтган йилнинг ўзида 800 мингдан зиёд фуқароларимиз Умра зиёратини, 15 минг нафари Ҳаж ибодатини адо этди.

Суҳбат чоғида ўзбекистонлик зиёратчиларга шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, уларнинг Саудия Арабистонига ташрифи хавфсиз ва қулай бўлишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:48

    Ўзбекистонда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилади

    Хавфсизлик ва мудофаани мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:04

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Мулоқотда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    'Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш бўйича қонун маъқулланди'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2025 14:40

    Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш бўйича қонун маъқулланди

    Жисмоний шахсларнинг ўз номига кредит олишни тўхтатиб қўйиш амалиёти бепул бўлади.

    'Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2025 09:34

    Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлади

    Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакилининг Лондонга ташрифи ташкил этилди.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Кувайт Давлатига илк расмий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 18.02.2025 18:07

    Шавкат Мирзиёевнинг Кувайт Давлатига илк расмий ташрифи якунланди

    Саммит якунида ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, иқтисодий соҳада 4,9 миллиард долларлик салмоқли келишувлар тўплами имзоланди.

    'Камбағал оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланиш учун фоизсиз ссудалар ажратилади'ning rasmi

    Сиёсат 18.02.2025 14:50

    Камбағал оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланиш учун фоизсиз ссудалар ажратилади

    Шунингдек, бир қатор янги молиявий ёрдамлар жорий этилади.