Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўқитувчи синфхонада ўқувчини калтаклагани акс этган видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан "Миллар" дастури расмий ўрганиш олиб борди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 11-сонли мактабда содир бўлган.
"Синфимдаги ўқувчим мактабга келарди, лекин дарсга кирмай қочиб юрадиган одат чиқарди. Кейинчалик бошқа фан ўқитувчилари ҳам уни дарсга кирмаётганидан доимий шикоят билдиришди. Ҳаттоки назорат ишига киргизсам ҳам кирмасдан, кўчада юрибди экан. Бизни орамизда ҳеч қандай адоват йўқ",- дейди ўқувчини калтаклаган ўқитувчи.
Мактаб директори эса бу ҳолатни педагогик этикетга тўғри келмаслигини айтиб, бу ҳолат муҳокама қилинганлиги, "ҳайфсан" даражасигача олиб борилганлигини маълум қилди.