АсосийЖамият

Ўзбекистон қидираётган туркияликлар Қозоғистонда ушланди

Жиноятчилар ниқоб кийиб, бегона автомобилни эгаллаб олишга ҳаракат қилган.

'Ўзбекистон қидираётган туркияликлар Қозоғистонда ушланди'ning rasmi

Ўзбекистонда босқинчилик жинояти содир этгани учун халқаро қидирувга берилган 3 нафар Туркия фуқароси Қозоғистонда ушланди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, босқинчилик Тошкентда юз берган. Жиноятчилар ниқоб кийиб, бегона автомобилни эгаллаб олишга ҳаракат қилган. Бироқ жабрланувчилар фаол қаршилик кўрсатган, натижада режа амалга ошмай, гумонланувчилар воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, ҳужумдан кейин икки шахс Атирау вилоятига қочган, учинчиси эса Қозоғистон жанубига яширинган.

“Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида учала жиноятчи қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторларига жойлаштирилди”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўқувчиларнинг академик натижаларига қандай таъсир қилади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:47

    Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўқувчиларнинг академик натижаларига қандай таъсир қилади?

    Тадқиқотлар бой оилаларнинг фарзандлари камбағал оилалар фарзандларига нисбатан математика фанидан 43,7 балл, ўқиш фанидан 39,8 балл ва табиий фанлардан 36,7 балл юқори натижа кўрсатди.

    'Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:22

    Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади

    Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

    'Поликлиникаларда айрим тиббий хизматлар пулли бўладими'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:30

    Поликлиникаларда айрим тиббий хизматлар пулли бўладими

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар қанчалик асосли? Соғлиқни сақлаш вазирлиги ойдинлик киритди.

    'Душанбадан ҳароратнинг кескин пасайиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:33

    Душанбадан ҳароратнинг кескин пасайиши кутилмоқда

    24-27 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

    'Тошкентдан Жиддага учаётган самолёт фавқулодда бошқа ҳудудга қўнди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:41

    Тошкентдан Жиддага учаётган самолёт фавқулодда бошқа ҳудудга қўнди

    Бунга самолёт бортида бўлган 75 ёшли йўловчининг аҳволи оғирлашиб қолгани сабаб бўлган.

    'Муқаддас Каъба ёпинчиғи – Кисванинг бир парчаси Ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:07

    Муқаддас Каъба ёпинчиғи – Кисванинг бир парчаси Ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилади

    Марказ томонидан нашр этилган Катта Лангар Қуръонининг факсимилеси ва хаттот Ҳабибулло Солиҳ кўчирган Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг мактубларидан бирининг нусхаси меҳмонларга ҳадя қилинди.