АсосийЖамият

Баъзи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Жиноят кодексига қўшимчалар киритилди.

'Баъзи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди'ning rasmi

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди:

- Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;

- Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;

- Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;

- Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;

- Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент метро йўли остидаги "мойка"да даҳшатли ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 22:59

    Тошкент метро йўли остидаги "мойка"да даҳшатли ёнғин содир бўлди

    ФВБ Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

    'Энди ажримдан кейин эр собиқ хотинига турар жой учун ижара ҳақи ҳам тўлаши мумкин'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 22:18

    Энди ажримдан кейин эр собиқ хотинига турар жой учун ижара ҳақи ҳам тўлаши мумкин

    Сенаторлар айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

    'Энди суд оилавий зўравонликдан жабрланганга ярашиш учун муҳлат тайинланмайди'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 21:58

    Энди суд оилавий зўравонликдан жабрланганга ярашиш учун муҳлат тайинланмайди

    Оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилмоқда.

    'Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўқувчиларнинг академик натижаларига қандай таъсир қилади?'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 20:47

    Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўқувчиларнинг академик натижаларига қандай таъсир қилади?

    Тадқиқотлар бой оилаларнинг фарзандлари камбағал оилалар фарзандларига нисбатан математика фанидан 43,7 балл, ўқиш фанидан 39,8 балл ва табиий фанлардан 36,7 балл юқори натижа кўрсатди.

    'Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 20:22

    Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади

    Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

    'Поликлиникаларда айрим тиббий хизматлар пулли бўладими'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 19:30

    Поликлиникаларда айрим тиббий хизматлар пулли бўладими

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар қанчалик асосли? Соғлиқни сақлаш вазирлиги ойдинлик киритди.